Ўзбекистон хабарлари
Ахборот тарқатувчилардан 18+ белгисини қўйишни талаб қилувчи қонун кучга кирди

Ўзбекистонда, 2018 йилнинг 9 мартидан бошлаб, “Болалар соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан уларни ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун кучга кирди.
Қонунга биноан ахборот тарқатувчилар ўз маҳсулотида вояга етмаганларга зарар бериши мумкин бўлган маълумот бўлган тақдирда, ёшга оид тасниф ва ёш тоифаларини белгилаши, яъни: 0+, 7+, 12+, 16+, 18+ каби белгиларни қўйиши шарт.
ЎзА агентлиги хабарида айтилишича, қонунда будай мажбурият ҳар қандай турдаги "ахборот маҳсулотини ишлаб чиқарувчи ва тарқатувчилар" зиммасига юкланиши белгиланган.
Кун янгиликлари
Украина Ўзбекистондаги “Фотон” заводи ва унинг раҳбарини санкция рўйхатига киритди

Ўзбекистондаги “Фотон” акциядорлик жамияти ва унинг раҳбари Маърифхўжа Сайдумаров Украинанинг санкция рўйхатига киритилди.
Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши тавсиясига кўра президент Владимир Зеленский томонидан 7 декабрь куни имзоланган фармон билан санкция рўйхатига турли мамлакатлардаги 185 та юридик шахс ва 181 нафар жисмоний шахс номи қўшилган.
Мазкур рўйхатга киритилганларнинг Украина ҳудудидаги активлари музлатилади, лицензиялари бекор қилинади, улар билан савдо операциялари, шунингдек, уларнинг мамлакат ҳудудидан ўтиши (транзит) 10 йилга чекланади ҳамда бошқа тақиқлар жорий этилади.
Саксон йилдан буён фаолият кўрсатиб келаётган “Фотон” электроника заводи акцияларининг 85 фоиздан кўпроғига давлат эгалик қилади. Айни пайтда Ўзбекистонда мазкур корхона хусусийлаштириш дастурига киритилган.
Заводда 30 дан зиёд яримўтказгичли маҳсулот ва микросхемалар, чангютгич, телевизор, назорат-касса аппаратлари ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқарилади. Уч йил муқаддам “Ўзэлтехсаноат” завод акцияларининг давлатга тегишли қисмини россиялик сармоядорга таклиф қилгани маълум.
“Фотон” АЖ Украина санкциясига йўлиққан Ўзбекистондаги корхоналарининг биринчиси эмас. Ноябрь ойида Киев расмийлари Akkermann Cement CA ва “Оҳангаронцемент” АЖ, шунингдек, Ўзбекистон фуқароси бўлган икки жисмоний шахсни санкция рўйхатига киритишган.
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари яна камая бошлади

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 1 декабрь ҳолатига 32 миллиард 896 миллион 500 минг долларни ташкил этган. Марказий банк ҳисоб-китобига кўра, бу ноябрь ойидаги кўрсаткичдан 7 миллион 500 минг долларга камдир.
МБ қайдича, жорий ой бошида захирадаги олтин қиймати 23 миллиард 725 миллион 900 минг долларга тенг бўлган. Ўтган ой бу кўрсаткич 23 миллиард 95 миллион 500 минг доллар миқдорида эди. Аввалроқ Жаҳон олтин кенгаши (WGC) ҳисоботида Ўзбекистон октябрь ойида хорижга 11 тонна олтин сотгани ҳақида маълумот берилган.
Ноябрь ойида Ўзбекистоннинг олтин-валюта захираларида илк маротаба юксалиш кузатилган эди, унгача захиралар апрель ойидан бошлаб ярим йил давомида муттасил камайиб келган.
Олтин-валюта захираси ҳар бир мамлакатнинг “қора кун”га асралган мулки бўлиб ҳисобланади.
“Долзарб 40 кунлик”: Тошкент вилоятида жиноий гуруҳга алоқадорликда гумонланган 34 киши қўлга олинди

Тошкент вилоятида “Долзарб 40 кунлик” махсус профилактик тадбирлари доирасида жиноий гуруҳларга аъзоликда гумонланган бир неча шахс қўлга олинган.
Тошкент вилояти ИИББ матбуот хизматимаълумотига кўра, махсус хизмат ва ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан ўтказилган рейдлар давомида вилоят бўйлаб 34 нафар жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинган.
“Уларнинг 11 нафарига нисбатан жиноят иши қўзғатилди, 23 нафари маъмурий тартибда қамоққа олинди”, дейилган хабарномада рейдлар чоғида мазкур шахслардан гиёҳвандлик ва психотроп воситалар ҳамда совуқ қуроллар процессуал тартибда олингани қўшимча қилинган.
Аввалроқ Ички ишлар вазирлиги тизимлари Тошкент шаҳри, Андижон, Наманган, Фарғона, Самарқанд, Бухоро, Хоразм вилоятларида “Долзарб 40 кунлик” тадбирлари давомида жиноий гуруҳларга алоқадорликда гумонланган ўнлаб одам ушлангани ҳақида маълумот тарқатишган.
ДХХ Самарқандда жиноий гуруҳнинг 47 аъзоси қўлга олинганини билдирди

Ўзбекистонда ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан ўтказилаётган “Долзарб 40 кунлик” доирасида Самарқанд вилоятида “47 нафар жиноий гуруҳ аъзоси” қўлга олингани тўғрисида ДХХ матбуот хизмати 6 декабрда хабар берди.
Расман билдирилишича, қўлга олинганларнинг 6 нафарига нисбатан жиноят иши қўзғатилди, 25 нафари маъмурий тартибда қамоққа олинди.
“Рейд тадбирлари давомида, ушбу шахслардан гиёхвандлик ва психотроп воситалар, совуқ қуроллар (кастет, бита ва б.) процессуал тартибда расмийлаштирилиб олинди. Ҳозирда, махсус-рейд тадбирлари давом эттирилмоқда”,- дейилади хабарда.
Ўзбекистонда жиноят олами вакилларига қарши “Долзарб 40 кунлик” тадбири ўтказилаётгани тўғрисида расман декабрь ойи бошларида Тошкент ИИББ билдирувларидан маълум бўлган эди.
5 декабрда пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси жиноий авторитет сифатида билинган Салим Абдувалиев ҳибсга олинганини маълум қилган. Расман билдирилишича, “Салимбой” номи билан билинган ва бунга қадар маҳаллий матбуотда тадбиркор ва меценат деб таърифлаб келинган 73 яшар Салим Абдувалиев ЖКнинг 248-модда 1-қисми ( ўқотар қуролни қонунга хилоф равишда сақлаш)да назарда тутилган жиноятни содир этишда гумон қилинмоқда.
Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман суди 29 ноябрда “Бахти Ташкентский” номи билан танилган “қонундаги ўғри” Бахтиёр Қудратиллаевга 15 сутка маъмурий қамоқ жазосини тайинлангани 6 декабрда маълум қилинди.
Суд қарорида қайд этилишича, 29 ноябрь куни Бахтиёр Қудратуллаев Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик) ва 194-моддаси (ИИО ходимини қонуний талабини бажармаслик) 1-қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликларни содир этганликда айбли деб топилган.
3 декабрда Тошкент шаҳар ИИББ Қудратуллаев 165-модда 3-қисми (жуда кўп миқдорда товламачилик), 276-модда 2-қисми (кўп миқдорда гиёҳвандлик воситаларини сақлаш)да ҳам гумонланаётганини билдирганди.
Бундан ташқари Тошкентда, Фарғона, Хоразм ва бошқа вилоятларда қидирувда бўлган ва жиноятчиликда гумонланган ўнлаб киши қўлга олингани хабар қилинган.
Ўзбекистон Конституцияси куни муносабати билан амнистия эълон қилинди

Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинганлигининг 31 йиллиги муносабати билан амнистия эълон қилинди. Президент матбуот хизматининг 6 декабрда билдиришича, президент Шавкат Мирзиёев “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги фармонни имзолади.
Фармонга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 109-моддаси 23-бандига асосан содир этган жинояти учун жазони ижро этиш муассасалари ва пробация органларида жазо ўтаётган ҳамда “қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган” 334 нафар шахс афв этилди.
Афв этилган шахсларнинг 34 нафари асосий жазодан тўлиқ озод этилди, 249 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди, 6 нафарининг озодликдан маҳрум этиш жазоси енгилроқ жазо билан алмаштирилди. Шунингдек, 45 нафар шахсларга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилди.
Афв этилганларнинг 18 нафарини чет эл фуқаролари, 23 нафарини аёл, 15 нафарини 60 ёшдан ошган шахслар ҳамда 88 нафарини тақиқланган ташкилотлар фаолиятида қатнашган шахслар ташкил этади.
Ўзбекистонда 26 та ноқонуний майнинг ферма аниқланди

Жорий йил бошидан то шу кунгача Ўзбекистонда 26 та ноқонуний майнинг ферма аниқланди ва уларнинг фаолияти тўхтатилди, деб хабар берди Бош прокуратура.
Мазкур фермалар томонидан 29 миллион кВт-соат электр энергияси ишлатилган. Бу 145 минг хўжаликнинг бир ойлик истеъмолига тенгдир. Бош прокуратураниниг билдиришича, бунинг оқибатида давлатга 58 миллиард 200 миллион сўмлик зарар етказилган.
Майнинг фермалар ташкил қилган 29 кишига нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) асосида жиноят иши очилган. Улар 8 йилдан 15 йилгача қамалиши мумкин.
Ўзбекистонда майнинг фермалари фаолиятига рухсат берилгани тўғрисида Адлия вазирлиги 4 октябрь куни маълум қилганди. Расман билдирилишича, бу борада ҳукумат 29 сентябрда “Майнинг фаолиятини амалга ошириш учун рухсатнома бериш тартиби тўғрисида”ги низомни тасдиқлаган.
Низомга асосан, майнинг фақат юридик шахс томонидан қуёш фотоэлектр станциялари орқали ишлаб чиқарилган электр энергиясидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади. Қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда майнерлар истеъмол қилинган электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасини ўрнатиб, ягона электр энергетика тизимига уланиши мумкин.
ОАВ: “Бахти Ташкентский” 15 суткага қамалди

Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман суди “Бахти Ташкентский” номи билан танилган “қонундаги ўғри” Бахтиёр Қудратиллаевга 15 сутка маъмурий қамоқ жазосини тайинлади, деб хабар берди 6 декабрь куни “Дарё” ва Kun.uz нашри.
Хабарда айтилишича, бу маълумотни Тошкент шаҳар суди ахборот хизмати тасдиқлаган. Бироқ Тошкент шаҳар суди расмий сайтида ҳозирча бу борада маълумот берилмади.
Хабарда Бахтиёр Қудратуллаевга доир иш Тошкент шаҳар ИИББ биносида кўриб чиқилгани таъкидланади.
Суд қарорида қайд этилишича, 29 ноябрь куни Бахтиёр Қудратуллаев Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик) ва 194-моддаси (ИИО ходимини қонуний талабини бажармаслик) 1-қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликларни содир этганликда айбли деб топилган.
3 декабрда Тошкент шаҳар ИИББ Қудратуллаев 165-модда 3-қисми (жуда кўп миқдорда товламачилик), 276-модда 2-қисми (кўп миқдорда гиёҳвандлик воситаларини сақлаш)да ҳам гумонланаётганини билдирганди.
5 декабрда пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси жиноий авторитет сифатида билинган Салим Абдувалиев ҳибсга олинганини маълум қилган. Расман билдирилишича, “Салимбой” номи билан билинган ва бунга қадар маҳаллий матбуотда тадбиркор ва меценат деб таърифлаб келинган 73 яшар Салим Абдувалиев ЖКнинг 248-модда 1-қисми ( ўқотар қуролни қонунга хилоф равишда сақлаш)да назарда тутилган жиноятни содир этишда гумон қилинмоқда.
Расмий: Салим Абдувалиев ҳибсга олинди

Ўзбекистонда жиноий авторитет сифатида билинган Салим Абдувалиев ҳибсга олинган. Бу ҳақда 5 декабрь куни Тошкент шаҳар ИИББ маълум қилди.
“Салимбой” номи билан билинган ва бунга қадар маҳаллий матбуотда тадбиркор ва меценат деб таърифлаб келинган 73 яшар Салим Абдувалиев ЖКнинг 248-моддасида назарда тутилган жиноятни содир этишда гумон қилинмоқда.
“1950 й.т. Абдувалиев Салим Киргизбаевич (248-модда 1-қисми, ўқотар қуролни қонунга хилоф равишда сақлаш) гумон қилинувчи тарзида жалб этилиб, процессуал тартибда ушланган”, дейилади Тошкент шаҳар ИИББ хабарида.
Аввалроқ ҳуқуқ-тартибот идоралари Салим Абдувалиевга нисбатан терговга қадар текширув ўтказаётганини билдирган эди.
Абдувалиев 2017 йил январидан Миллий олимпия қўмитаси раиси ўринбосари ва спорт курашлари ассоциацияси раиси лавозимларида ишлаб келаётганди.
2 декабрда Тошкент шаҳар ИИББ жиноий гуруҳ аъзоларини аниқлаш ва қўлга олиш бўйича кенг кўламли рейдлар ўтказилаётгани тўғрисида хабар берганди.
Тошкент шаҳар ИИББ 2 декабрь куни “Саидазиз медгородок” лақаби билан танилган шахс қамоққа олинганини маълум қилди.
Расмий билдирувга кўра, 1987 йилда туғилган Саидазиз Саидалиев спорт билан шуғулланган жисмонан бақувват шахсларни ўз атрофига йиғиб, безорилик, тамагирлик каби жиноятларни содир этган.
3 декабрда Тошкент шахар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси “қонундаги ўғри” сифатида билинган “Бахти Ташкентский” лақабли Бахтиёр Қудратуллаев ва бошқа шахслар ҳибсга олинганини тасдиқлади.
Хабарда айтилишича, улар "таҳдид ва куч ишлатиш йўли билан пул маблағларини қонунга хилоф равишда қўлга киритиш билан шуғулланган". (165-модда 3-қисми, жуда кўп миқдорда товламачилик). Шунингдек, “Бахти Ташкентский” лақаби билан танилган Бахтиёр Қудратуллаев 276-модда 2-қисми - кўп миқдорда гиёҳвандлик воситаларини сақлашда ҳам гумонланмоқда.
HRW блогер Олимжон Ҳайдаровнинг 8 йилга қамалишини қоралади

Human Rights Watch (HRW) халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти Ўзбекистонда блогер Олимжон Ҳайдаровнинг саккиз йилга озодликдан маҳрум қилинганини қоралади.
Халқаро ташкилотнинг Марказий Осиё бўйича вакили Мира Риттман 5 декабрда берган баёнотида: “Суднинг Ҳайдаровни саккиз йилга озодликдан маҳрум қилиш тўғрисидаги қарори Ўзбекистонда сўз ва матбуот эркинлигига салбий таъсир кўрсатади”, - деб айтди.
1 декабрь куни жиноят ишлари бўйича Фарғона туман суди блогер Олимжон Ҳайдаровни 8 йилга озодликдан маҳрум қилиш тўғрисида ҳукм чиқарганди.
Ҳайдаров Ўзбекистон жиноят кодексининг 139-моддаси (туҳмат) 2-қисми, 3-қисми “а” банди, 140-моддаси (ҳақорат қилиш) 3-қисми “а” банди ва 165-моддаси (товламачилик) 2-қисми “б” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилди.
У тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташи белгиланди.
Шунингдек, суд Мажбурий ижро бюроси зиммасига ижтимоий тармоқлардаги Ҳайдаровга тегишли барча канал, саҳифа ва гуруҳларни ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг ўчириш ёки блоклаш вазифасини юклади.
Олимжон Ҳайдаров шу йилнинг 29 июль куни ҳибсга олинган эди.
Ҳибс ортидан Фарғона вилояти ички ишлар бошқармаси ёйинлаган хабарда блогер товламачилик устида қўлга олингани маълум қилинган.
Расмий хабарда Олимжон Ҳайдаров Қўқондаги савдо комплекси расмийларидан салбий мазмундаги мақолани интернетда тарқатмаслик эвазига $10 минг талаб қилгани айтилган.
Олимжон Ҳайдаровнинг ўзи ҳибсга олинганидан кўп ўтмай ижтимоий тармоқларда эълон қилинган баёнотида ўзини “сиёсий маҳбус” деб атаганди.
Блогернинг иддаосича, унинг қамалиши тўғридан-тўғри касбий- профессионал фаолияти билан боғлиқ. У ўз фаолияти даврида йирик коррупцион схемаларни фош қилганини айтган.
Ҳайдаров Фарғона туман суди ҳукми устидан юқори суд инстанциясига шикоят аризаси киритишини билдирган.
Демократия, сиёсий эркинликлар ва инсон ҳуқуқларини кузатувчи Freedom House халқаро нодавлат ташкилоти ўзининг 2023 йилги ҳисоботида Ўзбекистонни интернет эркин бўлмаган давлатлар рўйхатида қолдирди. Ташкилотга кўра, президент Мирзиёевнинг айрим ислоҳотларига қарамасдан Ўзбекистон авторитар давлат сифатида қолмоқда.
Андижонда автомобилга газ қуйиш станциялари фаолияти чекланди

Андижон вилоятида 4 декабрдан бошлаб автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари фаолияти чекланди. Мазкур шохобчалар ҳар куни эрталаб соат 06:00 дан - соат 15:00 га қадар ишлайди.
Расман билдирилишича, бунга “ҳаво ҳароратининг кескин совиб кетиши туфайли табиий газни биринчи навбатда аҳоли хонадонлари, электр энергияси ишлаб чиқарувчи корхоналар ҳамда ижтимоий соҳа обектлари (мактаб, боғча, шифохона ва бошқалар)га етказиб бериш чоралари кўрилаётгани” сабаб бўлди.
Президент Шавкат Мирзиёев 22 ноябрда “Ўзбекнефтгаз” ширкатида энергетика соҳаси раҳбарлари билан учрашиб, қишга тайёргарлик масалалаларини муҳокама қилган эди. Ўшанда “Ўзтрансгаз”, “Ҳудудгазтаъминот”, “Ҳудудий электр тармоқлари”, “Ўзэнергоинспекция” раҳбарлари Ўзбекистон қиш мавсумидаги “ҳар қандай аномал совуққа тайёрлиги”ни билдирган эди.
Йиғилишда Шавкат Мирзиёев: “Бу йил энергетика тизимини яхшилашга барча манбалардан 14,5 триллион сўм бердик. Қандай хомашё, буюм, техника керак бўлса, олиб берилди. Энди соҳа раҳбарлари масъулиятни тўлиқ зиммасига олиб, аниқ режа қилиши ва энергия етказиб беришни кафолатли таъминлаши зарур”, – деган эди.
Расмий хабарга ишонилса, “табиий газ билан барқарор таъминлаш мақсадида қўшимча 5 миллиард куб метр кафолатли газ манбалари ҳал қилинди. Ер ости омборларида етарлича газ захираси жамланди”.
Шу билан бир қаторда Озодликнинг мустақил манбалари ҳали куз-қиш мавсуми бошланмай турибоқ Ўзбекистон энергетик тизимида узилишлар бошлангани тўғрисида ўз хавотирларини билдирган эдилар. Бу маълумотлар Озодликнинг ZIMISTON-UZ лойиҳасига жамланган. Video ZIMISTON-UZ. Президентдан мастер-класс: Ойналарни ғиштлаш
Расман: Фарғонада “Бахти Ташкентский”га яқин бўлган Достон Халилов ушланди

Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси ДХХ билан ҳамкорликда ўтказган амалиёт пайтида “Бахти Ташкентский” лақабли "Бахтиёр Қудратуллаевга яқин бўлган Достон Халилов” қўлга олинди.
Расман билдирилишича, Фарғона шаҳрида яшовчи, 1992 йилда туғилган, муқаддам Жиноят кодексининг 109-моддаси билан судланган, Достон Халилов қўшни Қирғизистонга қочиб ўтмоқчи бўлганида "Дўстлик" чегара постида қўлга олинди.
Унга нисбатан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ томонидан Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилди. Мазкур айблов асосида у 3 йилдан беш йилгача озодликдан чеклаш ёки 5 йилгача озодликдан маҳрум этишга ҳукм этилиши мумкин.
3 декабрда Тошкент шахар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси “қонундаги ўғри” сифатида билинган “Бахти Ташкентский” лақабли Бахтиёр Қудратуллаев ва бошқа шахслар ҳибсга олингани ҳақида билдирган эди.
Хабарда айтилишича, улар "таҳдид ва куч ишлатиш йўли билан пул маблағларини қонунга хилоф равишда қўлга киритиш билан шуғулланган". (165-модда 3-қисми, жуда кўп миқдорда товламачилик). Шунингдек, “Бахти Ташкентский” лақаби билан танилган Бахтиёр Қудратуллаев 276-модда 2-қисми - кўп миқдорда гиёҳвандлик воситаларини сақлашда ҳам гумонланмоқда.
Тошкент шаҳар ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан жиноий гуруҳ аъзоларини аниқлаш ва қўлга олиш бўйича кенг кўламли рейдлар ўтказилмоқда. Шу кунгача жиноят оламининг қатор кўзга кўринган вакиллари қўлга олингани айтилмоқда.
Пойтахтда “криминоген вазиятни яхшилаш бўйича тезкор-профилактик тадбирлар” ўтказилаётганини тасдиқлаган ИИББ фуқаролардан хавфсизлик қоидаларига риоя этиш ва хавотирга берилмасликни сўраган.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга кўра, “Долзарб қирқ кунлик” доирасида Тошкентда “кўча”ни батамом йўқ қилиш кўзланган.
Президент Мирзиёев қисқа муддатли меҳнат таътилига чиққани билдирилди

Ўзбекистон президенти матбуот хизматига кўра, президент Шавкат Мирзиёев 2023 йил 4 декабрдан қисқа муддатли меҳнат таътилига чиққан.
Мирзиёевнинг меҳнат таътили унинг рафиқаси Зироат Мирзиёеванинг туғилган кунига тўғри келмоқда.
66 ёшни қаршилаётган Зироат Мирзиёева (қизлик фамилияси Ҳошимова) Шавкат Мирзиёев билан тенгдош ва у билан битта олий ўқув юрти – Тошкент Ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш институтини битирган (1996 йил).
Мирзиёевнинг 13 йиллик бош вазирлиги даврида матбуот ва жамоатчилик кўзидан панада бўлган Мирзиёева хоним ҳозирда «Замин» фондига раҳбарлик қилади.
Шавкат Мирзиёев бундан роппа-роса 7 йил аввал, 2016 йилнинг 4 декабрида биринчи марта президентликка сайланган эди.
Жорий йил 9 июлида у янги конституцияга биноан икки муддат президентлик ўрнига амалда учинчи муддат, бу сафар 7 йилга президент этиб сайланган.
Охирги марта Шавкат Мирзиёев 2022 йил 5 январида қисқа муддатли меҳнат таътилига чиққан эди.
У биринчи марта 2019 йил августида меҳнат таътили олган. Бу Мирзиёевнинг 13 йиллик бош вазирлик ҳамда 3 йиллик президентлиги давридаги расман биринчи меҳнат таътили бўлган эди.
“Ўзбекистон Республикаси Президенти фаолиятининг асосий кафолатлари тўғрисида”ги Қонуннинг 4-моддасига биноан, Президентга муддати 36 иш кунидан иборат йиллик ҳақ тўланадиган таътил берилади.
Ўзбекистон Конституциясида президент таътилда бўлганида унинг вазифасини ким бажариши масаласига аниқлик киритилмаган.
Янги таҳрирдаги Конституциянинг 112-моддасида «Ўзбекистон Республикасининг амалдаги Президенти ўз вазифаларини бажара олмайдиган ҳолатларда унинг вазифа ва ваколатлари вақтинча Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг зиммасига юклатилиши» қайд этилган.
Президент Мирзиёевнинг қисқа меҳнат таътили унинг Дубайга сафари ва ҳуқуқ-тартибот идоралари Тошкентда жиноий гуруҳларга қарши кенг кўламли амалиёт бошлаган паллага тўғри келмоқда.
Президент матбуот хизмати “криминоген вазиятни яхшилаш бўйича тезкор-профилактик тадбирлар” деб аталаётган амалиёт юзасидан ҳеч қандай маълумот бергани йўқ.
ОАВ: Салим Абдувалиевга нисбатан терговга қадар текширув бошланди

Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идоралари Миллий олимпия қўмитаси раисининг ўринбосари Салим Абдувалиевга нисбатан терговга қадар текширув ўтказмоқда, деб хабар берди Kun.uz.
Бироқ расман бу маълумот ҳозирча тасдиқланмади. Ҳуқуқ-тартибот органлари ҳам, ҳукумат идоралари ҳам бу хабарга ҳозирча муносабат билдирмади.
73 ёшли Абдувалиев "Салимбой" ва "Салимбойвачча" лақаблари билан танилган.
Абдувалиев 2017 йил январидан Миллий олимпия қўмитаси раиси ўринбосари ва спорт курашлари ассоциацияси раиси лавозимларида ишлаб келаётганди.
Kun.uz нашри ўз манбаси Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси биринчи вице-президенти Ғофур Раҳимов қидирувда экани тўғрисида ижтимоий тармоқларда тарқатилган хабарларни тасдиқламагани ҳақида ҳам ёзди.
2 декабрда Тошкент шаҳар ИИББ жиноий гуруҳ аъзоларини аниқлаш ва қўлга олиш бўйича кенг кўламли рейдлар ўтказилаётгани тўғрисида хабар берганди.
Тошкент шаҳар ИИББ 2 декабрь куни “Саидазиз медгородок” лақаби билан танилган шахс қамоққа олинганини маълум қилди.
Расмий билдирувга кўра, 1987 йилда туғилган Саидазиз Саидалиев спорт билан шуғулланган жисмонан бақувват шахсларни ўз атрофига йиғиб, безорилик, тамагирлик каби жиноятларни содир этган.
3 декабрда Тошкент шахар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси “қонундаги ўғри” сифатида билинган “Бахти Ташкентский” лақабли Бахтиёр Қудратиллаев ва бошқа шахслар ҳибсга олинганини тасдиқлади.
Хабарда айтилишича, улар "таҳдид ва куч ишлатиш йўли билан пул маблағларини қонунга хилоф равишда қўлга киритиш билан шуғулланган". (165-модда 3-қисми, жуда кўп миқдорда товламачилик). Шунингдек, “Бахти Ташкентский” лақаби билан танилган Бахтиёр Қудратуллаев 276-модда 2-қисми - кўп миқдорда гиёҳвандлик воситаларини сақлашда ҳам гумонланмоқда.
Фарғонада жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олингани айтилмоқда

Фарғона вилоятида охирги 10 кунда жиноят содир этгани учун қидирилаётган 37 киши топилган, 22 киши безорилик устида ушланган, 248 кишининг уйида тинтув ўтказилган. Бу ҳақда Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, “Зарбдор 40 кунлик” доирасида Фарғона вилоятида тезкор вазият барқарорлигини таъминлаш, жиноятчиликни жиловлаш борасида ҳамкорликдаги тезкор-қидирув профилактик тадбирлари ўтказилмоқда.
«Шунингдек, жиноят содир этишга мойил бўлган шахсларнинг ҳуқуқбузарликларини аниқлаш бўйича 106 марта фаол тезкор қидирув тадбирлари ўтказилиб, 66 та жиноятлар аниқланди», деб хабар бермоқда вилоят ИИБ матбуот хизмати.
Мазкур тадбирлар давомида, 4 кило 749 грамм гиёҳванд модда, 78 дона психотроп ва кучли таъсир қилувчи модда, 41 та қурол, ўқ-дорилар ва совуқ қурол сифатида фойдаланиш мумкин бўлган ашёлар, 45 дона турли хил компьютер, телефон ҳамда диний адабиётлар олинган.
Қидирувда бўлган 37 шахс ушланган. Бундан ташқари, гуруҳбозлик қилган 22 нафар шахс безорилик устида ушланиб, уларнинг фаолиятига чек қўйилган.
Бошқарма қайд этишича, жорий йилнинг 22 ноябрь куни Олтиариқ туманида «гуруҳбозликка интилувчи» икки гуруҳ вакиллари А. Рустамов ва Т. Мирзараҳимов ўртасида жанжал келиб чиққан. Ўтказилган тезкор ишлар давомида 15 нафар гуруҳбоз ва уларнинг издошлари қўлга олинган.
Фарғона вилояти ИИБ, ушбу тадбирлар доирасида MMA жангчиси Ҳумоюн Тўхтамуродов ҳам қўлга олинганини маълум қилганди.
Аввалроқ, Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси “Бахти Ташкентский” лақаби билан танилган Бахтиёр Қудратуллаев қўлга олинганини маълум қилганди. Шунингдек, “Саидазиз медгородок” номи билан танилган Саидазиз Саидалиев ушлангани ҳақида маълумотлар мавжуд.
РАСМАН: “Бахти Ташкентский” лақабли Бахтиёр Қудратуллаев ҳибсга олинди

Тошкент шахар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси “қонундаги ўғри” сифатида билинган “Бахти Ташкентский” лақабли Бахтиёр Қудратуллаев ва бошқа шахслар ҳибсга олинганини тасдиқлади.
Хабарда айтилишича, улар "таҳдид ва куч ишлатиш йўли билан пул маблағларини қонунга хилоф равишда қўлга киритиш билан шуғулланган". (165-модда 3-қисми, жуда кўп миқдорда товламачилик). Шунингдек, “Бахти Ташкентский” лақаби билан танилган Бахтиёр Қудратуллаев 276-модда 2-қисми - кўп миқдорда гиёҳвандлик воситаларини сақлашда ҳам гумонланмоқда.
Тошкент шаҳар ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан жиноий гуруҳ аъзоларини аниқлаш ва қўлга олиш бўйича кенг кўламли рейдлар ўтказилмоқда.
Тошкент шаҳар ИИББ 2 декабрь куни “Саидазиз медгородок” лақаби билан танилган шахс қамоққа олинганини маълум қилди.
Расмий билдиргига кўра, 1987 йилда туғилган Саидазиз Саидалиев спорт билан шуғулланган жисмонан бақувват шахсларни ўз атрофига йиғиб, безорилик, тамагирлик каби жиноятларни содир этган.
Пойтахтда “криминоген вазиятни яхшилаш бўйича тезкор-профилактик тадбирлар” ўтказилаётганини тасдиқлаган ИИББ фуқаролардан хавфсизлик қоидаларига риоя этиш ва хавотирга берилмасликни сўраган.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга кўра, “Долзарб қирқ кунлик” доирасида Тошкентда “кўча”ни батамом йўқ қилиш кўзланган.
“Кўча болаларига қарши рейдлар” номини олган амалиёт 26 ноябрь куни "Ҳумо Арена"даги концерт чоғида юз берган тартибсизлик ортидан бошланган.
Қозоғистонлик рэпер Jah Khalibaнинг издиҳомга айланиб кетган концертидаги тартибсизликларда билет сотиб олгани ҳолда концертга киролмаган ғазабнок мухлислар Миллий гвардия ходимларига қаршилик кўрсатгани, ҳатто пичоқбозлик юз бергани ҳақида хабарлар олинган.
Миллий гвардия ҳамда “Ҳумо Арена” вакиллари Озодлик билан суҳбатда ҳодисада Миллий гвардия ходимларининг жароҳат олганини рад этди, аммо ҳуқуқ-тартибот идораларидаги Озодлик манбасининг билдиришича, тартибсизликлар чоғида камида бир ходим оғир жароҳат олган.