Линклар

Шошилинч хабар
21 сентябр 2018, Тошкент вақти: 16:56

"Ўзбекнефтгаз"га Алишер Султонов ўрнига Баҳром Ашрафхонов раис бўлди


Бош вазир ўринбосари Алишер Султонов.

Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси Баҳром Ашрафхонов «Ўзбекнефтгаз» ширкати бошқаруви раиси лавозимига тайинланди. У бу лавозимда Алишер Султоновнинг ўрнини эгаллади. 49 ёшли Баҳром Ашрафхонов 2016 йил февралидан Россиядаги элчи бўлиб ишлаб келаётганди.

2015 йилнинг августидан бери ширкатни бошқариб келган Алишер Султонов бош вазирининг ўринбосари - геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати масалалари комплекси раҳбари ҳам ҳисобланади. У бу лавозимни сақлаб қолгани айтилмоқда.

Алишер Султонов шу йилнинг 20 августида бош вазир Абдулла Арипов кортежи қаторида Бекабодда автоҳалокатга учраб, касалхонага ётқизилган эди.

Унинг чап сон суяги чиққани, чаноқ косачасида ёпиқ синиш, кўкрак қафасининг 7-10 қовурғалари ёпиқ сингани, бош тепа соҳаси лат егани билдирилган. Султонов Германияда жарроҳлик амалиётидан ўтгани хабар қилинган.

XS
SM
MD
LG