Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2019, Тошкент вақти: 01:35

Автомашиналар чироғини нега кундузи ёқиб қўйиш кераклиги изоҳланди


Иллюстратив сурат

Жаҳон тажрибасида чироқларни ёқиб юриш йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олишда ижобий таъсирини кўрсатиши исботланган. Ижтимоий тармоқларда муҳокама қилинаётган иқлим масаласига тўхталадиган бўлсак, бу ҳолатда иқлимий шароитларнинг ҳеч қандай аҳамияти йўқ.

Бу гапни ИИВ ЙҲХ ББ матбуот хизмати бошлиғи Акмал Юнусов kun.uz сайтига берган суҳбатида автомобиль чироқларини ёқиб юришга оид куни кеча жорий этилган қоидани изоҳлаётиб айтди.

"Бу борада, аввало, илғор хорижий давлатлар тажрибаси ўрганилди. 2016 йил 1 мартдан кучга кирган йўл ҳаракати қоидаларида автобус ва микроавтобуслар, йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи транспорт воситаларига кундузги вақтда ҳам яқинни ёритувчи чироқларни ёқиб юриш мажбурий қилиб белгиланганди", деган Акмал Юнусов.

Куннинг ёруғ вақтида барча автомототранспорт воситалари яқинни ёритувчи чироқларни ёки кундузги чироқларни ёқиб ҳаракатланиши шартлиги "Йўл ҳаракати қоидаларига ўзгартириш киритиш тўғрисида"ги Ҳукумат қарорида белгилаб қўйилди.

XS
SM
MD
LG